Жаҳон | 17:59 / 13.06.2018
7997
1 дақиқада ўқилади

Россия: НАТОнинг шарқий йўналишдаги режалари ҳисобга олинади

Фото: AFP / Thierry Charlier

Россия томони НАТОнинг шарқий йўналиш бўйича режаларини ҳисобга олади, дея маълум қилди РФ ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко.

«Албатта. Биз ҳаммасини диққатлик билан кузатмоқдамиз, альянснинг шарқий фронтдаги режалари бўйича бизнинг баҳоларимиз яхши маълум», - деди Грушко.

Хусусан, унинг таъкидлашича, Россия, керак бўладиган бўлса, мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа имкониятларини кафолатлаши мумкин бўлган барча ҳарбий-техник чораларни кўришга тайёр.

«Бу ерда ҳеч қандай иккиланиш бўлиши мумкин эмас. Ишончим комилки, НАТОдагилар биз ҳаммасини диққатлик билан кузатаётганимиз, альянс ҳарбий қурилиши жараёни ривожига эътибор билан қараб турганимизни яхши тушуниб турибди», - дея таъкидлаб ўтди Грушко.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров НАТОнинг Афғонистондаги ҳаракатлари ташвишга сабаб бўлаётганини айтганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид