Жаҳон | 17:47 / 13.06.2018
11114
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Путин билан музокара ўтказади

Фото: Reuters

Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РФ раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.

Унинг қайд этилишича, музокаралар давомида ОПЕК билан келишув масаласи  муҳокама қилиниши мумкин.

«Бу режалаштирилмоқда», - дея жавоб қайтарган Песков тегишли саволга.

Шу билан бирга, президент матбуот котибининг таъкидлашича, Путин валиаҳд шаҳзода билан ОПЕКдан чиқиш эҳтимолини муҳокама қилишни мўлжалламаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖЧ-2018 очилиш маросимида иштирок этадиган давлат раҳбарлари маълум қилинганди. Улар орасида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ҳам бор. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид