Ўзбекистон | 14:55 / 13.06.2018
17575
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги баъзи кўчаларда автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланади 

Бугун, 13 июнь соат 18:00дан 20:00га қадар Тошкент шаҳридаги баъзи кўчаларда автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берган.

Хусусан, Шароф Рашидов кўчасининг Хуршид кўчасидан Кичик халқа йўлигача бўлган қисмида;

Кичик халқа йўлининг Шароф Рашидов кўчасидан Лабзак кўчасигача бўлган қисмида;

Лабзак кўчасининг Нурафшон кўчасидан Кичик халқа йўлигача бўлган қисмида автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.

«Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз», - дейилади ИИББ хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид