Ўзбекистон | 10:11 / 13.06.2018
3313
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Конрад Аденауэр фонди ўртасидаги ҳамкорлик кучайтирилади

Фото: DPA

2018 йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Конрад Аденауэр номидаги фонднинг (Германия) Европа ва халқаро ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Франк Присс бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Музокараларда турли соҳалардаги Ўзбекистон-Германия мулоқотининг ривожланиши нуқтаи-назаридан Ўзбекистон ва К.Аденауэр номидаги фонд ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, икки томонлама муносабатлар, демократия ва ҳуқуқий давлат қуриш жараёнларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга кўмаклашишга қаратилган мазкур Фонд ва унинг Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонасининг самарали фаолияти Ўзбекистонда юқори баҳоланади.

Шунингдек, янги технологиялар, фан ва таълим соҳасида алмашинув, мутахассислар амалиёти ўташини ташкиллаштириш каби йўналишлардаги қўшма лойиҳаларни татбиқ этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбатда Фонднинг Марказий Осиё бўйича Минтақавий ваколатхонаси раҳбари Томас Кунтсе иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги янгиланган битим бўйича музокаралар бошланиши мумкин экани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид