Фан-техника | 21:07 / 14.06.2018
6916
1 дақиқада ўқилади

Лос-Анжелес остидан ўтувчи транспорт туннелларидан биринчисининг қурилиши якунланди  

Илон Маскнинг The Boring Company компанияси Лос-Анжелес остидан ўтувчи, ер усти транспорти ва метрога муқобил равишда одамларни ташишга мўлжалланган ер ости туннели қисмини қуришни якунлади. Йўл узунлиги 4,3 кмдан ошиқроқ, деб маълум қилди Маск.

“The Boring Company’нинг Лос-Анжелес остидан ўтувчи туннеллардан биринчиси деярли тайёр. Назорат идораларининг якуний рухсати олингач йўловчиларга бепул сафарларни таклиф қилишимиз мумкин”, деб ёзган Маск.

Маск туннелдан фойдаланиш бошлангандан кейин унда устуворлик пиёдалар ва велосипедчиларга берилишига ваъда берди. Туннелдан имтиёзли фойдаланиш даври тугагандан кейин ушбу тизим орқали ҳаракатланиш ҳақи автобус чипталариникидан арзонроқ бўлади.

Мавзуга оид