Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Станислав Говорухин ҳаётдан кўз юмди
Россиялик машҳур режиссёр Станислав Говорухин 82 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида Давлат думаси спикери Вячеслав Володин берган маълумотга асосланиб, РИА "Новости" хабар берди.
"Сизларига шуни маълум қилмоқчиманки, бугун соат 10:37 да "Барвиха" санаторийсида оғир ва давомли касалликдан сўнг ҳамкасбимиз Станислав Сергеевич Говорухин бу дунёни тарк этди. У касаллик билан охиригача курашди, бироқ касаллик уни енгди", - деди Володин.
Депутатлар кинематографист хотирасини бир дақиқалик сукут билан ёдга олишди. Дафн қилиш вақти ва жойи ҳозирча номаълум.
Станислав Говорухин кўп серияли "Учрашув жойини ўзгартириб бўлмайди" фильми орқали танилган. У шунингдек "Ўнта негр боласи", "Капитан Грантни излаб", "Вертикаль" ва бошқа ленталарни тасвирга олган.
Мавзуга оид
18:39 / 25.02.2026
Зоминда йўқолиб қолиб, кейин жасади топилган 2 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлгани аниқланди
07:21 / 31.01.2026
Саратондан ўлим нега кўпайди? 1980–2021 йиллардаги динамика
23:35 / 12.01.2026
Ўлдингми? – Хитойда ёлғиз одамлар учун мўлжалланган илова оммалашди
11:40 / 03.11.2025