Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Қатар телеканалини Россияга мухлислик қилгани учун судга бермоқчи
Саудия Арабистони терма жамоаси мухлислари Россияга қарши учрашувнинг Қатарнинг BeIN Sports спорт канали орқали намойиш қилиниши лавҳаларидан норози бўлишган. Уларнинг фикрича, канал шарҳловчилари яққол Россия термасига мухлислик қилишган. Саудиялик амалдорлар бунга нисбатан чоралар кўришга ваъда қилишган.
“Саудия Арабистони терма жамоаси, спортчилари ва амалдорларига нисбатан ғайриқонуний ҳаракатлар ҳамда спортдан ўз сиёсий мақсадларига эришиш учун фойдаланиш юзасидан BeIN Sports телеканалига қарши тегишли чоралар қабул қилинади”, деб айтган саудиялик амалдорлардан бири.
Унинг айтишича, юзага келган вазият “Саудия Арабистони ҳукуматининг қироллик ҳудудида Қатар канали намойиши тақиқланиши бўйича позицияси тўғри бўлганлигини исботлайди”.
Саудия Арабистони жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувида Россияга 5:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Саудия Арабистони ҳукумати терма жамоа ўйинчиларига барча нарса муҳайё қилинганига қарамай, улар ўзларига қўйилган талабни 5 фоизга ҳам бажара олишмаганини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
23:09 / 15.04.2026