Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги ҳузурида Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Ҳужжатда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон фармонига мувофиқ Тошкент давлат юридик университетининг Ҳуқуқий тадқиқотлар маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ташкил этилган.
Белгиланишича, Тадқиқот институти:
ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, жамиятда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни оширишга қаратилган тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи давлат илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади;
юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисобрақамларга, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг бошқарув ходимлари чекланган умумий сони 25 кишидан иборат бўлган тузилмаси тасдиқланди.
Белгиланишича:
Тадқиқот институтига адлия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади;
Тадқиқот институти ходимларига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказий аппарати ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади;
Тадқиқот институти ходимларига қонунчиликда белгиланган тартибда даражали унвонлар берилади, даражали унвонлар ва узоқ йиллик хизмати учун устамалар ва қўшимча тўловлар тўланади;
Тадқиқот институти ходимларига аввалги иш жойида узок йиллик хизмати учун берилган устама ва қўшимча тўловлар, махсус ва даражали унвонлар сақлаб қолинади.
Тадқиқот институти:
Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий судининг статистика ахбороти;
хорижий матбуот шарҳлари ва президент ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар марказининг таҳлилий ахборотлари, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилий материаллари мажбурий тарзда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритилди.
Тадқиқот институтига Тошкент шаҳар, Буюк ипак йўли кўчаси, 69-уй манзилида жойлашган бино оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилди.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026