Жаҳон | 09:19 / 16.06.2018
3844
1 дақиқада ўқилади

Мексикада нефть ўғрилари 6 нафар полициячини отиб ташлашди

Фото: AP Photo / Gustavo Aguado

Мексиканинг Амосок шаҳрида жиноятчилар билан отишма пайтида олти нафар полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Excelsior портали хабар қилмоқда.

Портал маълумотларига кўра, полициячиларга «уачиколерослар» (қувурлардан ёқилғи ўғирлайдиганлар) томонидан ҳужум амалга оширилган.

Ҳозирги вақтда Пуэбла штатида жиноятчиларни қидириш бўйича йирик амалиёт ўтказилмоқда.

Таъкидланишича, Мексика нефть маҳсулотларининг ўмарилиши туфайли ҳар йили қарийб 1 млрд доллар йўқотади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексикада 6 нафар полициячи отиб ташлангани хабар қилинганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид