Жаҳон | 07:38 / 16.06.2018
10788
1 дақиқада ўқилади

Россия: Британия ҳамкорликнинг ноль даражасини кўрсатмоқда 

Фото: Getty Images

Россиянинг Буюк Британиядаги элчихонасидан маълум қилишларича, Лондон Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши ва тадбиркор Борис Березовский сафдоши Николай Глушковнинг ўлими бўйича иш юзасидан ўтказилаётган суриштирув бўйича ҳамон сукут сақламоқда. Шунингдек, улар на Россия Бош прокуратурасига, на элчихонага бу борада тегишли жавоб қайтарган. Бу ҳақда идора сайтида хабар қилинади.

«Буюк Британия бу катта можарога сабаб бўлган ишларни суриштирувдан ўтказишда ҳамон ҳамкорликнинг ноль даражасини кўрсатмоқда. Бизнинг фикримизча, бу ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятига зарар етказади, у ҳақиқатни аниқлаш ҳамда адолатни тиклашга йўналтирилган», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Россия Скрипаллар ишида нимага эришмоқчи эканини айтганди

Мавзуга оид