Ўзбекистон | 19:30 / 16.06.2018
4151
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директорига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Дилшод Ниғматуллаевич Расулов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири  Абдулла Арипов бу ҳақдаги тегишли қарорни 2018 йил 12 июнь куни имзолаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид