Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Валюта фирибгари қидирилмоқда - ИИВ
12 июнь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи С.Х. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 9 июнь куни номаълум аёл унинг уйига келиб, ўзини банк ходими деб таништиргани ва 30 фоизлик чегирма билан дам олиш масканига йўлланма олиб беришлигини айтиб, ундан 1.400 АҚШ долларини алдаб олганини билдирган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, ўша аёл пулларнинг ўрнига 8 дона қалбаки 200 евро купюраси солинган конвертни бериб, бир неча кундан кейин пулларни банк орқали миллий сўмга алмаштириб беришлигини айтиб, воқеа жойидан кетганлигини маълум қилган.
«Ҳурматли фуқаролар, ўз хорижий валютангизни банкларнинг валюта айирбошлаш шохобчалари орқали миллий валютага алмаштиринг. Агарда сиз ва яқинларингиз олдига ана шундай шахслар келиб, пулларингизни миллий валютага алмаштириб беришни айтса билингки, улар фирибгардир. Дарҳол ички ишлар органининг ҳудудий бўлимлари ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб хабар беринг», - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
16:45 / 16.03.2026
Хизмат бурчини бажараётиб вафот этган бекободлик ходимга ҳам уй бериладими?
18:58 / 13.03.2026
Ангренда 14 ёшли қизни зўрлаган 4 киши озодликдан маҳрум қилинди
18:53 / 11.03.2026