Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда 4,7 магнитудали зилзила рўй берди
Якшанба куни Япониянинг Хонсю ороли марказида жойлашган Гумма префектурасида 4,7 магнитудали зилзила рўй берди. Мамлакат ҳукумати шу ҳақида хабар берди.
Япония метеорологик бошқармасидан маълум қилинишича, зилзила ўчоғи ер сатҳидан 20 километр чуқурликда бўлган. Цунами хавфи йўқ.
NHK телеканалидан хабар берилишича, ер силкиниши натижасида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Зилзила қайд этилган ҳудудда электр энергиясининг етказиб берилиши барқарор амалга оширилмоқда.
Расмий манбаларга кўра, ер силкиниши Япония атом энергетикаси объектлари фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.
Зилзила сабабли Япония бош вазири канцеляриясида инқироз штаби ишга тушди.
Мавзуга оид
16:44
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026