Ниқобланган ракета шахталари, жамоавий пунктлар, махфий лаборатория ва ер ости бункерлари - Ер шарида ҳарбий ҳаракатларнинг боришига кучли таъсир ўтказа олувчи ташқи томондан кўримсиз бўлган ҳарбий объектлар тармоқлари талайгина. Бу объектлар ҳақида китоблар ёзишади, фантастик фильмлар суратга олишади, компьютер ўйинлари уларга бағишланади, бироқ у ерда аслида нима бўлаётганини ҳеч ким билмайди...

Area 51

Фото: NASA 

АҚШнинг Невада штатидаги афсонавий "Зона 51" ҳарбий-ҳаво базаси фантастик-жангари фильмларда бир неча марта намоён бўлган. Бу ер ҳақида турли гап-сўзлар тарқалган: ўзга сайёраликлар технологияларининг ўрганилиши, "учар ликопчалар" яратилиши, бутун инсониятни йўқ қила олувчи жангари вируслар культивацияси, генетик тажрибалар ва ҳ.к. Фитна  назарияларнинг тарқалиши Пентагонни баъзи тафсилотларни очишга мажбур қилди.

Расмий маълумотларга кўра, "Зона 51"да тажрибавий учар қурилмалар ва қуролланиш тизимлари ишлаб чиқилмоқда. Бу ерда Lockheed U2, A-12 ва SR-71 каби разведка самолётлари ҳамда машҳур "кўринмас" F-117 Nighthawk самолётлари синовдан ўтказилгани маълум қилинган. Уларнинг фюзеляжи учбурчак шакли тасодифий гувоҳларда номаълум учар жисмлар (НУЖ) билан боғлиқ тажрибалар юритилаётганига доир тасаввур уйғотган бўлиши мумкин. Баъзи маълумотларга кўра, айни дамда "Зона 51"да SR-91 Aurora - ўта махфий гипертовушли стратегик кўринмас разведка самолёти устида ишланмоқда. Америка ОАВ хабар беришича, бу самолёт соатига 20 минг километргача тезликни ривожлантиради, бироқ Пентагон ҳозирча бу хабарни тасдиқламаган.

Guantanamo Bay

Фото:  AFP/ US NAVY / Shane T. McCoy

Гуантанамо кўрфази (Куба)даги Америка ҳарбий-ҳаво базаси фаолият юритаётганига 100 йилдан ошди. Унинг майдони - 117 квадрат километр атрофида. База бандаргоҳи 50 тагача йирик кемани ва ҳатто авиаташувчиларни ҳам сиғдира олади. Қуруқликда 1,5 мингдан зиёд хизмат ва турар-жой объектлари, механизациялашган порт, кема таъмирловчи устахоналар, сузувчи док, озиқ-овқат, ўқ-дори, ёнилғи-мойлаш материаллари омборхоналари мавжуд. База контингенти - 10 мингга яқин ҳарбий персонал. Улар учун барча қулайликларга эга махсус шаҳарча қурилган.