Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Елизавета II 2021 йилда сиёсатни тарк этади: тахтни топшириш жараёни бошланди
Англиянинг «The Mirror» нашри маълумотларига кўра, Буюк Британияда тахтни топшириш учун расмий қоғозларни расмийлаштириш жараёни бошлаб юборилган. Қироличанинг бу қарорини британияликларнинг ўзи жуда тўғри деб ҳисоблашмоқда ва бу жараённинг кекса монархнинг ёши билан боғлашмоқда.
Елизавета II чиройли сана — 95 ёшга кирганидан сўнг (2021 йилда) ўз тахтидан воз кечмоқчи. Бош валиаҳд шаҳзода Чарльз бўлиб турибди. Орадан 65 йил ўтиб қиролича ўз тахтини ўғлига топширишга қарор қилган. Британияликлар ниҳоят Чарльзнинг омади келди, деб ҳисоблашмоқда. У бир неча йилдан буён ўзини сиёсатчи, мамлакат раҳбари сифатида кўрсатиш имкониятини кутиб яшамоқда.
Қиролича мамлакатда жуда машҳур. Ўз манзили томон доимий танқидларга қарамасдан, Елизавета II инглиз монархиясининг улуғворлигини сақлаб қолишга доимо муваффақ бўлган. Унинг бошқарув даври — Англия тарихининг улкан қисмини ташкил этади. Қиролича Англия пайдо бўлганидан буён энг кекса монарх сифатида тан олинган. У, шунингдек, айни кунларда жаҳонда умргузаронлик қилган энг кекса ҳукмдор ҳисобланади. Жаҳон тарихида фақат у ҳаммадан узоқроқ тахтда ўтирган аёл сифатида из қолдирмоқда.
Елизавета II 1926 йилнинг 21 апрелида Лондонда таваллуд топган. Елизавета Александра Мария мамлакатни 1952 йилдан буён бошқармоқда. У 25 ёшида мамлакат ҳукмдори бўлган. У отаси — Георг VI нинг ўлимидан сўнг халқини бошқара бошлаган. Унинг расман тахтга ўтириш санаси дея 1952 йилнинг 6 феврали ҳисобланади.
Елизавета англикан черковини бошқаради, мамлакатнинг олий армия қўмондони деб тан олинган. Шотландия унияси билан биргаликда у айрим давлат мажбуриятларини амалга оширади. У Англия ҳукмдори, шунингдек 15 та эркин давлатларнинг раҳбари ҳамдир. Бу давлатлар — Австралия, Антигуа ва Барбуда, Баҳама ороллари, Барбадос, Белиз, Гренада, Канада, Янги Зеландия, Папуа-Янги Гвинея, Сент-Винсент ва Гренадинлар, Сент-Китс ва Невис, Сент-Люсия, Соломон ороллари, Тувалу ва Ямайкадир.
Мавзуга оид
14:24 / 21.06.2026
Лондон шимолида икки поезд тўқнашди
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026