Жаҳон | 07:49 / 18.06.2018
3081
2 дақиқада ўқилади

БМТ қочқинлар бўлган кемалар қабул қилиниши кафолатланишига чақирди

Фото: Global Look Press/Michele Amoruso

БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Филиппо Гранди Валенсия портида Ўрта ер денгизида қутқариб қолинган муҳожирлар бўлган Aquarius кемасини қабул қилган Испанияга миннатдорлик билдирди. Гранди келгусида фалокатга учраган одамларни қутқариш тамойилларини хавф остига қўймасликка чақирди.

“Биз ушбу оғир синов унга алоқадор барча учун якунлангани учун миннатдормиз”, деб айтган Гранди ва “бундай кўнгилсиз воқеа ҳеч қачон бўлиши керак эмас эди” деб қўшимча қилган. “Денгизда одамларни қутқариш уни хавф остига қўйиш учун жуда муҳим тамойилдир ва кемадаги одамларни тушириш борасидаги ҳар қандай қатъиятсизлик нафақат қочқинлар, балки денгизда оғир аҳволда қолган барча учун жиддий хавф солади”, деб таъкидлаб ўтган олий комиссар.

Шу муносабат билан БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси матбуот хизмати бошқарма “денгизда одамларни қутқаришга тааллуқли вазиятларда кемалардаги одамларни қабул қилиш кафолатланишини” қўллаб-қувватлашини айтган. Бундан ташқари, қочқинларни қабул қилиш билан бирга уларни қабул қилиш бўйича тадбирлар ўтказилиши ва бунда жавобгарлик тақсимланиши керак. Бу барча масъулият қочқинларни қабул қилган давлатнинг зиммасига тушишидан қочишга имкон беради, яъни бунда қолган давлатлар ҳам кўмак кўрсатиши лозим.

10 июнда Италия бортида Ўрта ер денгизида қутқариб олинган 629 муҳожир бўлган Aquarius кемасини қабул қилишдан бош тортди. Италия кемага Мальтага боришни таклиф қилган, бироқ Мальтада ҳам кема қабул қилинмаган. Шундан кейин Испания бош вазири Педро Санчес унинг давлати кемани қабул қилишга тайёрлигини маълум қилган. Кема муҳожирлар билан бирга 17 июнда Валенсия портига етказилди.

Мавзуга оид