Жаҳон | 00:20 / 18.06.2018
6167
2 дақиқада ўқилади

Эстонияликлар Европа иттифоқининг бош муаммоси нима эканлигини айтишди

Фото: РИА Новости / Владимир Федоренко

Эстония аҳолисининг деярли учдан икки қисми (62 фоизи) Европа иттифоқининг бош муаммоси иммиграция деб ҳисоблаши маълум бўлди. Бу ЕИдаги энг юқори кўрсаткичдир, бундай фикрни ЕИ бўйича ўртача 38 фоиз сўралганлар қўллаб-қувватлаган. Бундай маълумотлар ЕИнинг ижтимоий хизмати Eurobarometer сайтидаги мақолада келтирилган.      

Шунингдек, Чехия (58 фоиз), Венгрия (56 фоиз), Мальта (55 фоиз) ва Данияда (54 фоиз) ҳам ЕИнинг бош муаммоси иммиграция деб ҳисобланиши аниқланди. Бу борада Португалия (16 фоиз), Хорватия (26 фоиз), Испания (27 фоиз), Британия ва Руминияда (29 фоиз) энг кам ташвиш билдирилган.

Эстонияда шунингдек Европа иттифоқи бўйича террорчилик муаммосидан ташвиш билдирилган (35 фоиз аҳоли). Бу борада Литва (49 фоиз), Чехия (47 фоиз) ва Кипр аҳолиси (44 фоиз) ҳам катта ташвиш билдирган. Бу муаммо Австрия (20 фоиз), Нидерландия (21 фоиз), Италия (22 фоиз), Бельгия, Германия ва Швеция (24 фоиз) аҳолисини камроқ ташвишлантирар экан.

Тадқиқот март ойида ўтказилган. Унда Европа иттифоқининг ҳар бир давлатида интервью шаклида мингга яқин респонендент фикри ўрганилган.

Мавзуга оид