Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ Қрим ва Севастополга қарши санкцияларни яна узайтирди
Фото: KUN.UZРИА Новости / Владимир Сергеев
Европа иттифоқи Қрим ва Севалтополь бўйича санкцияларни расман узайтирди. Бу ҳақда ЕИ Кенгаши сайтида хабар қилинган.
Маълум бўлишича, санкциялар бир йилга, 2019 йилнинг 23 июнига қадар узайтирилди.
Ушбу санкциялар Қрим ёки Севастополдан ЕИга маҳсулотлар импорти, Қрим ёки Севастополга инвестициялар киритишга чеклов қўяди: Европа компаниялари Қримда кўчмас мулк ёки объектларни сотиб ололмайди, Қрим компанияларини молиялаштириши тақиқланади.
Шунингдек, Қрим компанияларига маълум бир товарлар ҳамда технологиялар экспортига ҳам тақиқ қўйилди. Улар транспорт, телекоммуникациялар ва энергетика секторлари, нефть, газ ҳамда минерал ресурсларни қидириш ва қазиб олишга алоқадор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳукумати америкаликларга Қрим бўйича огоҳлантириш билан чиққанди.
Мавзуга оид
12:52 / 06.03.2026
Зеленский Орбаннинг манзилини Украина қуролли кучларига бериш билан таҳдид қилди
16:09 / 28.02.2026
Чубайс Канададан унга қўйилган санкцияни бекор қилишни сўрамоқда
09:01 / 25.02.2026
АҚШ Россиядан бўлган “ҳакер-брокерлар”га қарши санкциялар жорий қилди
15:44 / 24.02.2026