Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида бўш турган биноларда ишлаб чиқаришни ташкил этишга қанча инвестиция киритилади?
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 23 февралдаги “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ2796-қарори Тошкент вилоятида ўз самарасини бермоқда, деб хабар қилади Тошкент вилояти рақобат бошқармаси.
Жорий йилда Тошкент вилоятида 276 та бўш турган бино ва иншоотларда ишлаб чиқариш (хизмат) кўрсатишни ташкил этишга 520,8 млрд сўм инвестиция киритиш ҳисобидан 4659 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган. Шундан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 85 та бўш турган объектларга 62,4 млрд сўм инвестиция киритиш ҳисобига 1193 та янги иш ўринларини яратилади.
Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманидаги “Хилол Мубин” МЧЖ корхонаси 4500,0 млн сўм инвестиция киритиш ҳисобига полиэтилен қоп ишлаб чиқаришини йўлга қўйиб, 50 та янги иш ўринлари яратди. Олмалиқ шаҳридаги “Жасмин Текстил” МЧЖ корхонаси 5,0 млрд сўм инвестиция киритиб, 200 та ортиқ янги иш ўринлари яратди.
Қарор талабларига асосан солиқ механизми қўлланилган 11 та бўш турган объектларни мулкдорлари томонидан янги инвесторларга сотилди. Жумладан, узоқ муддатлардан буён бўш турган Чиноз туманидаги собиқ “Олмазор мебель” МЧЖ корхонаси янги мулкдорларга сотилди. Мулкдорлар томонидан 18 млрд. сўм инвестиция киритиш ҳисобига трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳисобига 600 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилмоқда. Оҳангарон туманидаги қурилиши тугалланмаган темир бетон ишлаб чиқариш бино ва иншоотларига 4,8 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига ҳар хил турдаги болт ва гайка ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳисобига 50 та янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
11:55 / 12.06.2026
Наманганда “чемпион” тадбиркорлар ва йирик инвестиция лойиҳалари қўллаб-қувватланади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
09:05 / 12.06.2026