Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Альпинистлар Эверест тоғида ўз ортларидан тонналаб чиқиндилар қолдиришмоқда
Дунёнинг энг баланд чўққиси Эверестни забт этувчи альпинистлар унинг этагида ўз ортларидан дала лагерлари, пластик, қоғоз, чанғи таёқлари, қурилмалар қолдиқларини қолдиришмоқда. Бу ҳақда France Press нашри хабар бермоқда. Таъкидланишича, 2017 йилнинг ўзида непаллик альпинистлар жамоаси тоғдан 40 тоннага яқин чиқиндиларини олиб чиқишган.
Бу чиқиндиларни бартараф этиш Непал ҳукуматига қимматга тушмоқда. Шу сабабли яқин орада барча альпинистлар учун махсус “чиқинди депозити” киритилиши мумкин. Унда чиқиндиларни бартараф этиш харажатлари ҳисобга олинади.
Эверестга кўтарилишда энг ифлосланган қисм 6400 метр баландликдаги 2-лагер ҳисобланади. Айнан ўша ердан барча чиқиндининг 80 фоизи олиб чиқилади.
Непал альпинистлар уюшмаси аъзоларининг таъкидлашича, экспедициялар аъзолари томонидан қолдирилган чиқиндилар шамол билан тоғ дарёлари томон учириб кетилади ва уларни ифлослантиради.
Мавзуга оид
09:05 / 20.06.2026
Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳа амалга оширилади
20:10 / 07.06.2026
6 кун Эверестда ёлғиз: йўқолган алпинист мўъжиза туфайли тирик қолди ва ўзи пастга тушиб келди
22:44 / 23.04.2026
Эверестдаги гидлар сайёҳларни заҳарлаш ва фирибгарликда айбланмоқда
17:57 / 16.04.2026