Жаҳон | 22:40 / 19.06.2018
6956
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия ИИВ раҳбарини кўчада тунаб кетишди

Лондон шимолида Буюк Британия ички ишлар вазири Сажид Жавидни мопед минган ўғрилар тунаб кетишди. The Sun ИИВ раҳбарининг сўзларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

Воқеа бир неча ой илгари Юстон вокзали яқинида рўй берган. Вазирнинг сўзларига кўра, барчаси бир зумда содир бўлган.

"Мен телефонда такси чақираётган эдим. Нима рўй берганини англаганимда кеч бўлганди. Улар ҳамёнимни тортиб олиб, номаълум йўналишда яширинишга улгуришди", - дейди Жавид.

Вазир интернетда пичоқлар сотилишига тақиқ киритиш ва гиёҳванд моддалар сотувчиларга қарши курашни кучайтириш тарафдори эканини таъкидлаган. У шунингдек ёшлар билан профилактик суҳбатлар ўтказиш муҳим деб ҳисоблайди. Жавид буларнинг бари Британия шаҳарлари кўчаларида зўравонликни илдизи билан йўқ қилиш имконини беришига ишонади. 

"Бизнинг кўчаларимиз куну тун хавфсиз бўлиши керак", - деди ИИВ раҳбари.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид