Фарзандингиз таълим олаётган мактаб фаолиятидан розимисиз? Сўровнома
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Facebook'даги саҳифасида ота-оналардан умумтаълим мактаблар фаолиятини яхшилашга йўналтирилган сўровнома тақдим этилди.
"Ҳурматли Ота-оналар ва республикамизнинг барча фуқаролари! Умумтаълим мактабларидаги бугунги аҳволни яхшилаш мақсадида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш борасида ҳукумат қарори лойиҳаси устида ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ҳужжатнинг бир қисми сифатида “Таълим муассасаларида ота-оналарнинг норозиликларига сабаб бўлаётган салбий ҳолатларни таҳлил қилиш” масаласи киритилган. Юқоридаги масала бўйича ота-оналаримизнинг фикрини олиш мақсадида Давлат инспекцияси томонидан интернет орқали онлайн-сўров ўтказилмоқда. Ушбу сўровда фаол иштирок этиб республикамизнинг таълим тизимидаги ўзгаришларга ўз ҳиссангизни қўшасиз деган умиддамиз. РАҲМАТ!", дейилади манбада.
Сўровномада "Мактаб директорининг фаолияти Сизни қониқтирадими?", "Мактабдаги қандай ҳолатлардан норозисиз?", "Мактабда “пул йиғишлар” борми?" каби саволлар берилган. Сўровнома охирида қўшимча фикр-мулоҳазаларингизни ҳам қолдиришингиз мумкин.
Мавзуга оид
17:03 / 29.10.2024
Европаликлар уй-жойга пул тўлаш учун озиқ-овқат харажатларини камайтиришга мажбур бўлмоқда — сўровнома
20:31 / 14.10.2024
Россия аҳолиси мамлакатдаги мигрантлар сонини жуда кўп деб ҳисобламоқда
17:04 / 04.09.2023
Пойтахтда жамоат транспорти янги ўқув йилига тайёрми? — сўровнома
16:44 / 02.08.2023