Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёлнинг қамоқдаги ғалати ўлими суриштирувдан ўтказилмоқда
Ҳиндистондаги Бхондси қамоқхонасида бўлган Ўзбекистоннинг 38 ёшли фуқароси ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда Hindistan Times. Аёл 10 июнь куни Гуруграмдаги «Сахара» савдо марказида ҳибсга олинган ва мамлакатда ноқонуний равишда истиқомат қилиб келгани учун қамоққа жойлаштирилган. 5 кундан кейин у номаълум сабабларга кўра тергов изоляторида вафот этди.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, аёл 5 кундан кейин жонсиз ҳолда топилган. Ўтган жума, соат 3:00да, унинг жасади изоляторда жиддий тан жароҳатларсиз аниқланди. Айни пайтда полиция нима содир бўлганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Тўрт нафар шифокордан иборат махсус комиссия экспертиза ўтказди, унинг натижалари ўлим сабабини очиқлаши керак. Шу билан бирга, қамоқда ушлаб турилган аёл юқори тана ҳарорати ва кўкрак қафасидаги оғриқдан шикоят қилган. Аёл Ҳиндистонга Ўзбекистондан қачон келганини аниқлашнинг имкони бўлмаган.
Мавзуга оид
12:16 / 25.12.2025
Ҳиндистон нефт компанияси РФ нефтини харид қилишни қайта тиклади
14:34 / 23.12.2025
Титов: 2026 йилда Россияга ишлаш учун 40 минг ҳиндистонлик келади
18:14 / 21.12.2025
Петербург кўчаларида ҳиндистонлик мигрантлар ишлай бошлади
07:30 / 17.12.2025