16:23 / 19.06.2018
12773

Нурмагомедов: Макгрегорни йўқ қилиб ташламоқчиман

Фото: theotheragency.eu

Аралаш яккакурашлар бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов Бокуга ташриф буюриб, ўз ишқибозлари билан учрашди. Жангчининг барча мухлисларини қизиқтирган асосий масала, - UFC юлдузи Конор Макгрегор билан режалаштирилаётган беллашув ҳақида бўлди. Россияликнинг сўзларига кўра, у рақиби ким бўлиши ҳозирча билмайди, бироқ бу айнан ирландиялик бўлишини хоҳлайди.

- У жуда кўп гапирганди, бироқ, иш реал музокараларга бориб етганда, негадир жим бўлиб қолди. Мен уни йўқ қилиб ташламоқчиман, аммо жанг нечанчи раундда тугашини айтиш мушкул. Ўйлашимча, беллашув партерда бўлиб ўтади, кўпроқ кураш кузатилади, - деди Ҳабиб Нурмагомедов.

Ҳабиб фаолиятни якунлаш ҳақидаги саволга, бу ҳақда тўрт нафар асосий рақиб устидан ғалаба қозонгач ўйлаб кўришини айтди. Шунингдек, Нурмагомедов Бокуда ўзи иштирокида жанг ўтказиш имкониятини истисно этмаган.

Ҳабиб Нурмагомедов - UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони. UFC версияси бўйича энг яхши жангчилар рўйхатида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Конор Макгрегор - UFC’нинг енгил ва ярим енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони.

Top