Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қонунчиликка рақамли банк тушунчаси киритилмоқда
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Марказий банкнинг “Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низом” (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) лойиҳаси эълон қилинди.
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилиши мумкин:
1-бандда:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилади:
“рақамли банк - инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси. Рақамли банклар томонидан банк хизматларини масофавий кўрсатиш банкнинг ички тартибларига асосан қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади;”;
учинчи-саккизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисобланади;
бешинчи хатбошидаги “лицензиялаш департаменти” деган сўзлар “лицензияловчи департамент” деган сўзлар билан алмаштирилади;
еттинчи хатбошидаги учинчи жумла чиқариб ташланади.
19-банднинг еттинчи хатбошисидан “ва дивидендлар” деган сўзлар чиқариб ташланади;
28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“28. Банкнинг раҳбар ходимларига қуйидагилар киради:
банк кенгашининг раиси ва аъзолари;
бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари;
бошқарув аъзолари,
бош банкнинг бош бухгалтери;
банк филиалларининг раҳбарлари ҳамда уларнинг бош бухгалтерлари. Ушбу бандда келтирилган шахсларга нисбатан (банк кенгаши раиси ва аъзоларидан ташқари) “Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талаблари”га (рўйхат рақами 2989, 2018 йил 30 март) мувофиқ малака талаблари белгиланади.”.
29-банд ўз кучини йўқотган деб топилади.
67-банддаги “Лицензиялаш департаменти Кредит ташкилотлари, кредит бюролари фаолиятини лицензиялаш ҳамда банклар ва кредит бюроларини рўйхатга олиш комиссиясига” деган сўзлар “Лицензияловчи департамент Банк назорати қўмитасига” деган сўзлар билан алмаштирилади.
74-банднинг “д” кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилади.
77-1-банднинг иккинчи хатбошидаги “ўн беш” деган сўзлар “ўн” деган сўз билан алмаштирилади.
107-банддан олтинчи хатбоши чиқариб ташланади.
Мавзуга оид
17:48 / 20.05.2026
Банкда олтин қуймасини қандай сотиб олиш мумкин?
20:41 / 08.05.2026
Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади
18:58 / 06.05.2026
Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
09:54 / 14.04.2026