Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш учун 5 миллион евро ажратмоқчи
Фото: Reuters/Yves Herman
Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш учун 5 миллион евро ажратишни режалаштирмоқда, дея хабар берди Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати.
«Жорий йилнинг охирига қадар Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнига кўмак кўрсатиш бўйича лойиҳаларни тайёрлаш тугалланади, бунинг учун Европа Иттифоқи 5 миллион евро ажратмоқчи. Шунингдек, «Қишлоқ жойларда ишга жойлаштиришнинг кўникмаларини ривожлантириш» лойиҳасини молиялаштириш учун ҳам ЕИ томонидан 5 миллион евро тақдим этади», - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, томонлар «Фарғона водийсида сув ресурсларини барқарор бошқариш» грант лойиҳалари бўйича 30 миллион евро ва «Чорвачилик соҳасини ривожлантириш»га 15 миллион евро миқдоридаги молиявий битимларни имзолашга келишиб олдилар.
Европа томони билан 2019 йил бошида давлат бюджети харажатларини қўллаб-қувватлаш учун 40 миллион евро миқдорида грант ажратиш бўйича келишувга эришилган.
Мавзуга оид
12:52 / 06.03.2026
Зеленский Орбаннинг манзилини Украина қуролли кучларига бериш билан таҳдид қилди
12:08 / 19.02.2026
Евроиттифоқ шарқий чегараларга яқин ҳудудларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
12:52 / 24.01.2026
Россия танкери Ўрта Ер денгизида бошқарувни йўқотди
15:54 / 22.01.2026