Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Россия билан миграцион амнистия бўйича келишувга эришди
Россия ва Қирғизистон Россияда ишловчи қирғиз меҳнат муҳожирларига нисбатан амнистия қўлланиши бўйича келишувга эришди.
Бу ҳақда Бишкекда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Россия давлат думасининг мудофаа қўмитаси раиси ўринбосари Виктор Заварзин билан учрашувда маълум қилди.
Хабарда таъкидланишича, Жээнбеков бунда Россия президенти Владимир Путин билан яқинда бўлиб ўтган учрашувга мурожаат қилган. Унинг айтишича, ўшанда икки етакчи “долзарб муаммоларни муҳокама қилишга” эришишган.
Путин ва Жээнбеков 14 майда Сочида ва 14 июнда Москвада учрашишган. Ўша учрашувлар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг турли масалалари муҳокама қилинган.
Жээнбековнинг айтишича, айни вақтда Москва ва Бишкек ўртасида жумладан хавфсизликни таъминлаш соҳасида “фаол сиёсий мулоқот” олиб борилмоқда.
Қирғизистоннинг маълум қилишича, айни вақтда республикадан ташқарида 800 мингга яқин қирғизистонлик меҳнат қилади. Улардан 600 минг нафари Россияда ишлайди. Бугунги кунда Россия миграция идораларининг қора рўйхатида турли қоидабузарликларни содир этган 100 минг қирғизистонлик ҳисобда туради.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026