Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада автобус иштирокидаги ЙТҲда тўққиз киши ҳалок бўлди
Мексиканинг Сонора штатида йўловчи автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, яна 14 киши турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда Bajo Palabra нашри хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, автобус Каборка ва Сонойта шаҳарлари оралиғидаги трассада ағдарилиб кетган. Автобус Тихуанадан Гвадалахарага кетаётган бўлган. ЙТҲ пайтида ҳайдовчи транспорт воситаси устидан бошқарувни йўқотгани айтиляпти. Ҳозирда полиция рўй берган ҳодисага нима сабаб бўлганини аниқлаштириш билан банд.
Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаган шахслар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексикада нефть ўғрилари 6 нафар полициячини отиб ташлашгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026