Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда эр хотини ургани учун ички ишлар ходимларини чақиртирди
Иллюстратив фото/AP
Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида эр хотини устидан арз қилиб 102 рақамига қўнғироқ қилди, деб ёзмоқда “Зарафшон” нашри “Пахтакор овози” газетасига асосан.
“Туманимизнинг “Истиқлол” маҳалласида яшовчи Б.А. 102 рақамига қўнғироқ қилиб қатъий оҳангда ички ишлар ходимларининг ҳимоя қилишларини сўради. Ахир, Н.Т. эри Б.А.ни ёмон уриб, тан жароҳати етказибди.
Нигора бақувват хотин бўлса керакки, эркаклар ундан ҳимояланиш учун четдан мадад сўраяпти”, деб ёзади “Пахтакор овози”.
Нашрнинг яна бир хабарида бошқа бир эркак келини устидан шикоят қилиб 102га қўнғироқ қилибди.
“Ёнариқ”лик Г.У.нинг эрининг уйида қилган жанжали қайнотаси ўтакасини ёрган шекилли, ўғли қолиб, ўзи ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, келини дастидан “дод” деди. Ишқилиб, “заиф”гина эркак зоти қаттиқроқ шикаст емаган бўлса бўлди, деб ёзади мақола муаллифи.
Мавзуга оид
20:13 / 26.04.2026
Самарқандда 490 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
11:56 / 25.04.2026
Саида Мирзиёева: “Ҳаққоний ҳолатни ҳисоботларда эмас, ўз кўзим билан кўриш учун тез-тез келиб тураман”
13:21 / 21.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқандда ЖССТ раҳбари билан учрашди
10:11 / 21.04.2026