Ўзбекистон | 16:39 / 20.06.2018
4648
2 дақиқада ўқилади

Содиқ Сафоев “САМСА–2018” минтақавий форумида иштирок этади 

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси 22-23 июнь кунлари Боку шаҳрида ташкил этиладиган “САМСА–2018” йиллик Минтақавий форумида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.

Тадбирга “CAMCA” Минтақавий форумида қатнашувчи ўнта мамлакатнинг ҳукумат вакиллари, тадбиркорлари ва илмий доиралари вакиллари, машҳур ва обрў-эътиборли халқаро сиёсатдонлар ҳамда экспертлар, Рамсфельд фонди стипендиялари дастури битирувчилари таклиф этилган.

Форум давомида “САМСА” давлатларида сиёсий бўлмаган ва иқтисодий хусусиятга эга минтақавий тенденциялар, савдо, транспорт ва инвестициялар, инсон капиталини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Эслатиб ўтамиз, “САМСА” Минтақавий форуми (Марказий Осиё – Мўғулистон – Кавказ – Афғонистон) кенг кўламли масалалар юзасидан минтақавий мулоқотга кўмаклашиш учун 2008 йилда ташкил этилган сиёсий бўлмаган платформадир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид