Жамият | 07:44 / 20.06.2018
11633
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятидаги касалхона ва стоматология поликлиникаси сотувга қўйилди

Мажбурий ижро бюроси “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” Тошкент вилоятидаги бўш турган собиқ мактабгача таълим муассасасини, Бекобод шаҳридаги тиббий диагностика марказини, Оҳангарон туманидаги стоматология поликлиникасини ҳамда бир давлат объектларини сотувга қўйди. 

Хусусан, Қибрай туманидаги омборхона биноси 555 млн 300 минг сўмга сотувга қўйилган бўлса, “Орзу болалар дам олиш маскани бино-иншоотлари” 1 млрд 235 млн 390 минг сўмга сотилмоқда.

Фото: e-auksion.uz

Бўстонлиқ туманидаги диспансер бино ва иншоотлари 1 млрд 435 млн 657 минг сўмга сотувга қўйилди. “Агромир Ғазалкент” МЧЖ ҚКнинг дам олиш маскани 1 млрд 50 млн сўмга сотиляпти. Ангрен шаҳар “Нуробод” касалхонаси - 14 млрд 102 млн 844 сўм, Бекобод шаҳридаги тиббий диагностика маркази - 1 млрд 429 млн 820 минг сўм.

Фото: e-auksion.uz
Фото: e-auksion.uz
Фото: e-auksion.uz
Фото: e-auksion.uz
Фото: e-auksion.uz

Тошкент вилоятидаги бўш турган собиқ мактабгача таълим муассасаси 499 млн 210 минг сўмга сотилаётган бўлса, Оҳангарон туман стоматология поликлиникаси - 999 млн 842 минг сўм. 

Фото: e-auksion.uz
Фото: e-auksion.uz

Эслатиб ўтамиз, аукцион савдолари ҳақида батафсил маълумотлар www.e-auksion.uz сайтида келтирилган.

Мавзуга оид