Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автомактаб раҳбари ўринбосари пора билан қўлга тушди
Фото: 123rf.com
Тошкент шаҳар ИИББ тезкор-қидирув гуруҳи ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ноқонуний «пул мукофоти»ни олиш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда ИИББ ахборот хизмати.
Ҳайдовчиларни тайёрловчи МК «Ватанпарвар» ташкилотининг шўъба унитар корхонаси раҳбари ўринбосари, ўзининг хонасида ИИББ ҳузуридаги Жиноят қидирув бошқармасининг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан 500 АҚШ доллари ва 200 минг сўм миқдорида «мукофот пули» олаётган вақтда қўлга олинди. У бу пулларни машғулотларга келмасдан гувоҳнома олишга йўл очиб бериши учун олмоқчи бўлган.
Прокуратура томонидан қўлга киритилган далилий ашёлар ва материаллар асосида қўлга олинган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
08:33 / 18.05.2026
“Энергосавдо” юрисконсулти 5 минг доллар билан қўлга тушди
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
12:11 / 15.05.2026