Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эквадор Ассанж учун элчихонада бошпана абадий берила олмаслигини айтди
Эквадорнинг янги ташқи ишлар вазири Хосе Валенсия WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж учун Эквадорнинг Лондондаги элчихонасидан бошпана абадий берила олмаслигини айтди.
Ассанж 2012 йилдан бери элчихонада қолмоқда. У Швеция ҳукумати томонидан АҚШга топширилиши мумкинлигидан хавотирланиб, Эквадор ҳукуматидан сиёсий бошпана сўраган.
“Эквадор бу муаммонинг ечимини изламоқда, чунки бошпана абадий бўла олмайди. У йиллаб давом этиши ҳақида ўйламаслик керак ва бу вазият қайта кўриб чиқиладиган муайян вақт ҳам бўлмайди. Жумладан чунки бу қочқиннинг ҳуқуқларига зид келади”, деб айтган Валенсия.
Жорий йил мартида Эквадор ҳукумати Ассанжни ташқи дунё билан алоқадан маҳрум этганди. Эквадор ҳукуматининг фикрича, Ассанжнинг ижтимоий тармоқлардаги хабарлари ва ўзини тутиши Эквадорнинг Буюк Британия, Европа иттифоқи давлатлари ва бошқа давлатлар билан муносабатларини хавф остига қўяди.
Шунингдек, май ойида Ассанжнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча қўшимча чораларни бекор қилишга кўрсатма берилган.
Мавзуга оид
21:31 / 10.11.2025
Эквадор қамоқхонасида ўнлаб осилган маҳбуслар топилди
11:42 / 08.11.2025
Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади
09:19 / 08.10.2025
Эквадорда намойишчилар президент кортежига ҳужум қилди
13:35 / 14.04.2025