Фан-техника | 19:29 / 21.06.2018
4700
2 дақиқада ўқилади

Facebook гуруҳларга пуллик обунани йўлга қўйди

Фото: dreamstime

Facebook ижтимоий тармоғи гуруҳ администраторларига контентга тўлов киритиш имконини берувчи янги функцияни синовдан ўтказмоқда. Ҳозирча фойдаланувчилардан пул йиғиш имкони бир неча гуруҳдагина йўлга қўйилган, лекин келгусида бу тажриба доираси кенгайтирилиши мумкин, дейилади ижтимоий тармоқ маъмурияти блоги хабарида.

Гуруҳлар учун маҳсулотлар бўйича директор Алекс Дивнинг сўзларига кўра, айни дамда пул воситаларини жалб қилиш учун ҳамжамиятларнинг баъзи администраторлари ташқи жиҳозлар ёрдамида киришга пул йиғиб, очиқ гуруҳлар билан параллель равишда ёпиқ гуруҳларни ҳам юритишга мажбурлар. Энди Facebook маъмурияти обуна монетизацияси усулларини ижтимоий тармоқнинг ўзига интеграция қилишга қарор қилди. 

The Business Insider'да ёзилишича, ҳозир обуна баҳоси - 30 доллар атрофида. Масалан, Declutter My Home ҳамжамиятида тўловли обуна киритилган, гуруҳ  муаллифлари уйни озода сақлаш усуллари ва турли маиший ечимлар ҳақида сўз юртишади. Контентга кириш баҳоси ойига 14,99 долларни ташкил қилади. Ойига 9,99 доллар тўланувчи Recipes & Meal Planning гуруҳи обуначилар учун таомлар рецепти, уларни тайёрлаш ва дўкондаги харидларга доир тавсиялар бериб борилади. Бугунга келиб энг қиммат ҳамжамият коллежларга киришга доир Grown and Flown Parents гуруҳидир. 

Facebook'нинг ўзи гуруҳ администраторларидан улуш ундирмайди, барча даромадларни контент муаллифларига қолдиради. Фойдаланувчилардан махсус илова ёрдамида пул йиғиш мумкин.

Мавзуга оид