Ўзбекистон | 19:08 / 21.06.2018
6959
2 дақиқада ўқилади

Тошкент аҳолисига ободонлаштириш бўйича ғоялар билан бўлишиш таклиф этилди

Фото: KUN.UZ

«Тошкент сизни яхши кўради» пойтахт аҳолисининг Тошкентни яхшилаш бўйича ғоялари ва таклифларини излаш ҳамда тўплаш онлайн-платформаси ишга тушди. Таклифлар 31 августгача қабул қилинади.

Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев фуқароларни пойтахтни янгилашда иштирок этишга чақирган.

-  Мен сизларни Тошкентдаги ўзгаришларнинг ҳаммуаллифи бўлишга ва шаҳарда сизга айнан нима етишмаётганини бизга айтиб беришга чақираман. Сизга қандай боғлар керак ва уларда сиз нима қилишни хоҳлайсиз? Транспортни қандай бекатларда кутмоқчисиз? Шаҳарнинг кўчалари ва чорраҳалари қандай бўлиши керак? Автотураргоҳлар билан нима қилса бўлади? Сиз ўртоқлашинг, Тошкент тинглайди, - деган ҳоким в.б. ўз мурожаатида.
 
«Тошкент сизни яхши кўради» платформасида истовчилар ғояни таклиф қилиши ёки харитадаги муайян жой муаммоси ҳақида айтиб бериши мумкин. Ёққан таклифлар учун овоз бериш, изоҳ қолдириш ва улар билан ижтимоий тармоқлар бўлишиш ҳам имкони бор. 

Мавзуга оид