Ўзбекистон | 22:20 / 21.06.2018
30436
2 дақиқада ўқилади

Зоминда микроГЭС ишга туширилди

Фото: kun.uz

Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасини ривожлантиришга жуда катта эътибор берилмоқда. Йирик, ўрта ва кичик ГЭСларни қуриш, мавжудларини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги вақтда уларнинг жадаллик билан қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Жиззах вилоятининг Зомин туманида жойлашган Зомин сув омбори қошида микроГЭС қуриш бўйича олиб борилаётган қурилиш ишлари тезкорлик билан амалга оширилмоқда. Мазкур объектни сифатли ҳамда ўз вақтида топшириш юзасидан барча чоралар кўриляпти. 

МикроГЭСларни қуриш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ХХРнинг «Dongfang Electric International Corporation» компанияси билан Жиззах вилоятидаги Зомин сув омборида ва Зомин сув омборидан чиқиш каналида жами 4та микроГЭС қуриш доирасида ускуналарни етказиб бериш шартномалари имзоланиб, умумий қиймати 312 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ускуналар етказиб берилди.

МикроГЭС лойиҳаси “Гидропроект” АЖ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, қурилиш ишларини “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ти таркибига кирувчи “Махсусгидроэнергомонтаж” УК олиб борди.

Натижада Зомин микроГЭС белгиланган муддатдан илгари ишга туширилди. 

Мавзуга оид