22:10 / 22.06.2018
1812

ЖЧ-2018. Нигерия Исландияни енгиб, 1/8 финалга чиқиш имкониятини сақлаб қолди

Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

D гуруҳида Нигерия ва Исландия терма жамоалари беллашди. Ўйин африкаликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Ҳар иккала гол Аҳмад Муса ҳисобига ёзилди. 78-дақиқада Исландия ҳужумчиси Гилфи Сигурдссон пенальтини аниқ амалга оширолмади.

Бу натижадан сўнг, Нигерия 3 очко жамғариб, гуруҳда иккинчи ўринга чиқиб олди. Бу ғалаба улар учун 1/8 финалга чиқиш имкониятини сақлаб қолди. 

ЖЧ-2018, D гуруҳи

Нигерия – Исландия 2:0 

22 июнь, «Волгоград-Арена» стадиони

Голлар: 1:0 – 49 Муса, 2:0 – 75 Муса. 
Амалга оширилмаган пенальти: Г.Сигурдссон (78, Исландия)

Нигерия – Узохо, Трост-Эконг, Омеруо, Идову (Эбуэхи, 46), Балогун, Ндиди, Мозес, Этебо, Оби Микел, Муса, Ихеаначо (Игало, 85).
Исландия – Халльдоурссон, Р.Сигурдссон (Ингасон, 65), Магнуссон, Сэварссон, Арнасон, Гуннарссон (Скуласон, 87), Г.Сигурдссон, Бьярнасон, Гисласон, Финнбогасон, Бедварссон (Сигурдарсон, 71).
Огоҳлантириш: Идову (44).

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top