Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекатда ухлаган ўзбек аёлига ёрдам кўрсатилди
Фото: Facebook /O’zbekiston Xotin-qizlar qo’mitasi
22 июнь куни Kun.uz'да чоп этилган "Тошкентда иш қидириб, бекатда тунашга мажбур бўлган аёл" номли мақоласи юзасидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Facebook'даги саҳифасида изоҳ берилди.
Унда маълум қилинишича, Республика Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан мақола қаҳрамони Зуҳра Матқуловани топиш ва унинг шахсини аниқлаш, шунингдек муаммоларини ҳал этиш мақсадида тезкор чора-тадбирлар амалга оширилган.
Аёлни топишда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари амалий ёрдам кўрсатишган.
Тезкор қидирув жараёнида маълум бўлишича, Матқулова Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳудудида бемақсад юрган, унинг ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ҳам бўлмаган. Шу сабабли аёл аниқ яшаш ва машғулот турига эга бўлмаган шахслар учун ташкил этилган Реабилитация марказига жойлаштирилган.
Маълумотларга кўра, Зуҳра Матқулова шу кунга қадар бу марказга уч марта - 2017 йилнинг августи ва октябрида ҳамда 2018 йилнинг июнида олиб келинган.
23 июнь куни Наманган вилояти Чуст тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Мамлакат Абдураҳимова Зуҳра Матқуловани доимий яшаш жойи, ўз оиласи бағрига олиб кетиш учун Тошкент шаҳрига етиб келган. Наманган вилояти Хотин-қизлар қўмитаси, Чуст тумани ҳокимлигининг саъй-ҳаракатлари билан Матқулованинг оилавий шароитлари ўрганилиб, уни яхшилаш бўйича чоралар кўрилди. Аёлнинг турмуш ўртоғи билан муносабатларини соғломлаштириш, бандлигини таъминлаш ишлари ташкил этилди.
Манбада яқин кунларда Зуҳра Матқулова ҳақида янада батафсил маълумот беришга ваъда қилинган.
Мавзуга оид
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
12:11 / 15.05.2026
Ҳокимият шафелигида қурилган уйлар битмай туриб бузиладиган бўлди. Ҳокимга ишонганлар ҳоли не кечади?
20:31 / 13.05.2026