Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги сайловлар вақтида муаммолар қайд этилмади
Туркиядаги президентлик ва парламент сайловларида ҳеч қандай муаммолар қайд этилмади. "Анадолу" мамлакат ИИВнинг 24 июнь ҳолатига кўра берган маълумотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Туркиядаги сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 8:00 да очилди.
Сайловлар кунида Туркиядаги тартибни таъминлашда 531 мингдан зиёд хавфсизлик кучлари, жумладан 264 526 полициячи ва 195 695 нафар жандармерия ходимлари иштирок этишмоқда.
24 июнь куни Туркия ҳам президент, ҳам 27-чақириқ парламентини сайламоқда. Муддатидан аввалги сайловларда умумий ҳисобда 56 322 632 сайловчи овоз бермоқда. Хорижий мамлакатлардаги Туркия фуқаролари 7-19 июнь кунлари сайловларда овоз беришган.
Туркия президентлигига номзодлар - "Халқ альянси" номзоди Ражаб Тоййиб Эрдўған, Республика халқ партияси номзоди Муҳаррам Инже ва Халқарлар демократик партиясининг тутқунликдаги номзоди Салоҳиддин Демиртош.
Парламент сайловларида Адолат ва тараққиёт партияси, CHP, HDP, HÜDAPAR, İYİ Parti, MHP, Saadet Partisi ва Vatan Partisi номзодлари иштирок этишмоқда.
Адолат ва тараққиёт партияси ва МНР сайловларда "Халқ альянси" таркибида иштирок этишмоқда, İYİ Parti, CHP ва Saadet Partisi эса - "Миллат альянси" таркибида.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
10:45 / 13.06.2026