Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МҲП Эрдўған партияси билан альянсининг ғалабаси ҳақида эълон қилди
Фото: Alkis Konstantinidis / Reuters
Туркияда ҳукмрон бўлган Адолат ва ривожланиш партияси ҳамда Миллий ҳаракат партияси кирган халқ альянси мамлакатдаги парламент сайловларида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Миллий ҳаракат партияси етакчиси Давлат Бахчели маълум қилди.
Халқ альянси овозларнинг 99 фоизи ҳисоб-китоб қилингач, сайловларда 53,6 фоиз овозни, ёки парламентдаги 600 ўриндан 340тасини қўлга киритгани маълум бўлган. Президентлик сайловларида, овозларнинг 97 фоизи ҳисоб-китоб қилингач, Туркия президенти Тоййиб Эрдўған 52,6 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
"Бугун биз Халқ альянси ғалабаси ҳақида фахр ва шараф билан гапиришимиз мумкин. Биринчи турда якунланган президентлик сайловлари инқирозни кутиб турганларга яхши жавоб бўлди. Туркия бугундан бошлаб президентлик тизимига расман ўтди. Тоййиб Эрдўған бу тизимнинг биринчи президенти этиб сайланди. Бизни тиз чўктиришмоқчи эди - ўхшамади. Улар миллий ирода билан тўқнаш келди. Партиямиз тарихий муваффақиятга ўз имзосини қўйди. Биз мажбуриятларимиз бўлган барча нарсани бажарамиз", - деди Бахчели Истанбулдаги митингда чиқиш қилиб.
Мавзуга оид
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
22:57 / 23.04.2026