Ўзбекистон | 17:10 / 25.06.2018
5174
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» навбатдаги чартер рейсни амалга оширди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Чехия миллий терма жамоасининг мухлисларини Қозонга, футбол бўйича жаҳон чемпионатига олиб борди. Жорий йилнинг 25 июнь куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Варшава - Қозон - Варшава йўналиши бўйича чартер рейсини амалга оширди. 

Польша терма жамоасининг 185 нафар ишқибози Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатига замонавий Boeing 757 лайнерида Варшавадан Қозонга олиб борилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, 2018 йил 18 июнда Ўзбекистон миллий авиаташувчиси Колумбия терма жамоаси футболчиларининг оиласи, маъмурият ва мухлисларни ўз манзилига етказиш учун Барселонадан Қозонга чартер рейсни амалга оширди.

Мавзуга оид