Жаҳон | 21:22 / 26.06.2018
14359
2 дақиқада ўқилади

2018 йилнинг энг қиммат ва энг арзон шаҳарлари номи эълон қилинди

Дунёнинг турли шаҳарларидаги хорижий мутахассислар учун турмуш даражасини ўрганиш билан шуғулланувчи Mercer таҳлил компанияси 2018 йилнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингини тақдим этди. Mercer экспатлар учун турмуш даражаси нархига уй-жой, транспорт, озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший товарлар билан боғлиқ харажатларни киритади.

Фото: Getty images

Рейтингда Осиё мегаполислари етакчилик қилмоқда: биринчи ўринни Ҳонконг эгаллади, иккинчи ўринда эса Токио қайд этилган. Хорижий мутахассислар учун турмуш баҳоси бўйича етакчилар учлигига Европадаги Цюрих шаҳри ҳам киритилди. Илк ўнталикдан Швейцариянинг яна бир шаҳри ҳам ўрин олган: Берн тўққизинчи ўринни эгаллаган.

Америка шаҳарлари ўртасида экспатлар учун энг қиммат шаҳар сифатида Нью-Йорк эътироф этилди (13-ўрин), Россия шаҳарларидан эса - Москва (17-ўрин).

Энг қиммат шаҳарлар топ-10 рейтинги:

1.   Ҳонконг (Ҳонконг махсус маъмурий тумани);

2.   Токио (Япония);

3.   Цюрих (Швейцария);

4.   Сингапур;

5.   Сеул (Жанубий Корея);

6.   Луанда (Ангола);

7.   Шанхай (Хитой);

8.   Нджамена (Чад);

9.   Пекин (Хитой);

10.Берн (Швейцария).

Экспатлар учун энг арзон шаҳар сифатида Тошкент шаҳри эътироф этилган. Mercer таҳлилчилари рейтинг тузишда 209 шаҳарни баҳолашган. 

 

Мавзуга оид