Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомашина салонида газ портлаши натижасида бир киши вафот этиб, бир киши жароҳат олди
25 июнь куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи Б.М. бошқарувидаги “ПАЗ-3772” русумли юк автомашинасини “Кулба” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Ғаллаорол-Қўйтош-Фориш” йўлининг 87-км.да ҳайдаб кетаётган вақтида, салон қисмидаги газ трубкаси ёрилиши оқибатида электр симларининг қисқа туташуви натижасида салонда йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Чақнаш натижасида 11 ёшли йўловчи С.Ғ. куйиш жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган ва унинг бирга яшовчи қариндоши 13 ёшли О.Ғ. ҳамда ҳайдовчи Б.М. куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган.
Мавзуга оид
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
13:52 / 11.06.2026
Жиззахда аттракцион ҳалокати: 4 киши жароҳатланди
12:29 / 06.06.2026