Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ: Туркиянинг иттифоққа қўшилиши масаласи боши берк кўчага кириб қолди
Евроиттифоқ кенгашининг хабар қилишича, Туркия томони билан ташкилотга аъзо бўлиш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолди. Бу ҳақда ушбу масала бўйича резолюцияда айтилган.
Ҳужжатда таъкидланишича, Туркия томони Евроиттифоқдан тобора узоқлашиб боряпти. Қайд этилишича, Туркия ва ЕИ ўртасида Божхона иттифоқини модернизация қилиш бўйича ишларни давом эттириш ҳозирги пайтда назарда тутилмаган.
«Шунинг учун Туркиянинг иттифоққа кириши бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолди», - дейилади резолюцияда.
Ҳужжат матнига кўра, ЕИ Туркия томонини мамлакатда кузатилаётган ҳуқуқ ва эркинликлар соҳасидаги салбий тенденцияларга қарши чоралар кўришга чақирган.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026