Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда мудҳиш ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди, уч инсон жароҳат олди
25 июнь куни Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида Конимех тумани Шўртепа маҳалласида яшаган Н.М. ишонч қоғози билан бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани “Нурота-Навоий” йўлининг 16-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Нурота туманида яшовчи “Зиё транс Навоий” МЧЖ ҳайдовчиси И.Т. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси Н.М. ва “Кобальт” автомашинаси йўловчиси Н.Т. жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлган.
“Кобальт” автомашинаси ҳайдовчиси И.Т. ва йўловчиси, маҳалладоши Т.Ч. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ҳамда яна бир нафар йўловчи, маҳалладоши М.Ш.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мавзуга оид
12:35
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026