Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтнинг машҳур объектларини тасвирловчи чироқлар ерости йўлига ўрнатилди
Тошкент шаҳрининг Мустақиллик кўчасида жойлашган ерости йўли деворида ноёб чироқлар жойлаштирилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда cуратлар тарқалди, деб ёзяпти “Халқ сўзи”.
Қайд қилинишича, мазкур чироқларнинг ўзига хослиги шундаки, у Тошкентда жойлашган энг эътиборли ва машҳур биноларни тасвирлаб туради. Тошкент телеминораси, Амир Темур ҳайкали шу каби Тошкентнинг диққатга сазовор бинолари чироқлар ёрдамида тасвирланган.
Мазкур жамланма Мустақиллик кўчасининг Пушкин метро бекати яқинидаги халқ тилида Салар кўприги номи билан аталадиган йўл ўтказгич остидаги ерости йўли деворига ўрнатилган.
Мавзуга оид
11:09 / 13.06.2026
Silk Road Finance & Technology Forum: дунё етакчилари Тошкентда жамланади
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
08:38 / 26.05.2026