Самарқандда матбаа ва ОАВ ходимлари куни кенг нишонланди
Самарқанд шаҳрида 27 июнь — матбаа ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланди.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган тантанали йиғилишда шаҳар ҳокими Ф.Раҳимов соҳа ходимларини муборакбод этиб, йил бўйи жонбозлик кўрсатган журналистларга шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширди.
Шундан сўнг вилоятдаги барча журналистлар ва матбаачилар Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида ўзбек адабий тилининг асосчиси Мир Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйишди.
Шаҳардаги «Мўъжиза» тантаналар саройида бўлиб ўтган тадбирнинг тантанали қисмида вилоят ҳокими Туробжон Жўраев сўзга чиқиб, соҳа ходимларини қизғин табриклади.
«Вилоят ҳокими сифатида журналист, умуман, ижодкор меҳнатини доимо қадрлайман. Зеро, ҳақиқий журналистдаги заковат, иқтидор, ҳалоллик ва одиллик ҳамиша бошқаларга ибрат бўлиб келган», деди ўз табригида Т.Жўраев.
«Кейинги йилларда Kun.uz, Xabar.uz, Zarnews.uz, Nuz.uz, Daryo.uz ва бошқа шу каби оммабоп интернет нашрлари ҳам вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини холис ёритиб келаётганига барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз», дея вилоят ҳокими ўз табрик сўзида интернет-нашрларнинг фаолиятини ҳам юқори баҳолади.
Шундан сўнг журналистлар ва матбаачиларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи, вилоятда ўтказилган «Йилнинг энг фаол журналисти» танлови ғолибларига эсдалик совғалар ва дипломлар, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг фахрий ёрлиқлари ўз эгаларига топширилди. Турли номинациялар бўйича ғолиб бўлган журналистлар ҳам диплом ва эсдалик совғалари соҳиби бўлишди.
Тадбирда пойтахтдан ташриф буюрган меҳмонлар сўзга чиқишди, ҳамкасбларига ўз дил изҳорларини билдиришди, сўнгра самарқандлик ва пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар даврага файз улашишди.
Шуҳрат Шокиржонов,
Kun.uz мухбири
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024