23:40 / 27.06.2018
4834

Тарантино Ди Каприо ва Питт иштирокидаги янги фильм суратга олмоқда

Леонардо Ди Каприо ўзининг Instagram саҳифасида Квентин Тарантинонинг янги фильмидан олинган кадр билан бўлишди. Фильмда Ди Каприо ҳамкасби Брэд Питт билан бирга суратга тушган.

Суратда Ди Каприо ва Питт қаҳрамонлар сиймосида акс этишган, бири - вестернларнинг ёши ўтиб бораётган юлдузи, иккинчиси эса - унинг дублёри. Актёрлар Тарантино кинокарьерасида тўққизинчи ва энг сўнгги бўлиши кутилаётган "Бир куни Ҳолливудда" картинасида суратга тушишмоқда. 

Фото: instagram.com/leonardodicaprio

Фильм сюжети актриса Шэрон Тейт (Марго Робби) ўлими атрофида ривожланади. Шэрон Тейт — режиссёр Роман Поланскининг марҳум турмуш ўртоғи. Чарльз Мэнсон культи давомчилари аёл ҳомиладорлигининг сўнгги ойида уни шафқатсизларча ўлдиришган. 

"Бир куни Ҳолливудда" криминал драмаси премьераси 2019 йилнинг августига режалаштирилган. 

Top