Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Брюс Лининг қизи шикоят қилганидан сўнг Хитойда "Бир куни Ҳолливудда" фильми намойиши қолдирилди
Брюс Лининг қизи шикоят қилгани сабабли Хитойда режиссёр Квентин Тарантинонинг "Бир куни Ҳолливудда" фильми намойиши тўхтатиб қўйилди, деб хабар берди The Hollywood Reporter.
Нашрнинг ёзишича, Шеннон Ли Хитой кино ишлари бошқармасига фильмдаги отаси билан боғлиқ саҳна кўринишини ўзгартиришни сўраб мурожаат қилган. Унинг фикрича, режиссёр Брюс Лини "ўта такаббур" қилиб кўрсатган.
Леонардо Ди Каприо, Брэд Питт ва Марго Робби иштирокидаги фильм 25 октябрдан Хитой кинотеатрларида намойиш этилиши керак эди. Аммо фильм намойиши номаълум муддатга қолдирилди.
Фильм Хитойда 50 миллион доллар ишлаши ва умумий даромад 400 миллиондан ошиши кутилаётган эди ("Бир куни Ҳолливудда" фильми август ойидан буён 366 миллион доллар ишлаган).
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026