Ўзбекистон | 18:59 / 27.06.2018
9637
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон олий таълим муассасалари халқаро рейтингга киришга интилмоқда

Фото: sng.today

2018 йил 26 июнь куни «Илм-фан 2020» ривожланиш дастури бўйича Times Higher Education Россия минтақаси ва МДҲ давлатлари юқори рейтинг агентлиги директори Егор Яблоков, Elsevier компанияси Марказий Осиё минтақавий директори Алия Оспанова ва Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов билан биргаликда биринчи учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ОТМ халқаро ОТМ рейтинги тизимига кириш эҳтимоллари кўриб чиқилди ҳамда ректорларга қисқа кириш семинар ўтказилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон ОТМ раҳбарлари учун мавзули семинар бўлиб ўтди. Ректорлар нафақат илм-фан ривожига, балки маҳаллий олимларининг Elsevier компаниясининг Scopus йирик маълумотлар базасида мунтазам равишда илмий ишлар нашр этилишига ҳам эътибор қаратдилар. 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Илм-фан 2020» умумқабул қилинган миллий стратегик битимни имзолади.

Мавзуга оид